Агентство недвижимости ООО Navoiy Universal Realtor Servis

Телефоны

Мобильный

+998906189009

Рабочий

(0436)223-73-99

Факс

(0436)223-73-99

Поиск

ID объекта:

Категория объявления:

Тип недвижимости:

Этаж:

От: До:

Стоимость:

От: До:

Площадь:

От: До:

“NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган аукцион савдоларига таклиф қилади!
 

Номер аукциона №18

Аукцион савдосига Навоий вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасининг 16.03.2017 йилдаги 72-АФ – сонли буйруғи ва Зарафшон шахар хокимининг 26.08.2016 йилдаги К-355– сонли карорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича  қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда:

  1. Зарафшон шахар 19-кичик туман «Юлдуз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 117,128,138,194,195-сонли, жами 5 дона ҳар бири 500 кв.м.дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 400 кв.м. ва деҳқон хужалиги юритиш учун 100 кв.м.) ер майдонлари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси –  188 500,00 сум.
Аукцион савдоси 2017 йил 29 май куни соат 11.00да Навоий шаҳар, Галаба шох кўчаси, 101-уй 1-хонодонда ўтказилади.  Буюртмаларни қабул қилиш мазкур эълон чоп қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари 10.00 дан 17.00 гача қбул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар 2017 йил 26 май куни соат 18.00га қадар қабул қилинади.
2017 йил 29 май кундаги аукцион савдосида сотилмаган ер майдонларининг такрорий аукцион савдолари 2017 йил 12,26 июнь  11,26 июль кунлари соат 11.00да бўлиб ўтади. Такрорий аукцион савдосига аризалар қабул қилиш 2017 йил 9,23 июнь, 10,25 июль кунлари соат 18.00да тўхтатилади.
Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини ва консалтинг хизмати учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари микдоридаги пул маблағини “NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ нинг қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказишлари шарт. ҳ/р: 20208000400483386001,  АТБ  “Қишлоқ қурилиш банк ” Навоий минтақавий филиали,  МФО 00202 СТИР: 303391920 ҳ/р.га тўлашлари шарт.
Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 100 фиозидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.
Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо  ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар::
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – паспорт нусхаси;
- солиқ тўловчининг  идентификация  рақами (СТИР);
-хорижий юридик шахслар-уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;
- хорижий фуқаролар - чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нусхаси;
- Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар- яшаш гувоҳномаси нусхаси;
- заклат пулининг тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси
Буюртманомалар қабул қилинадиган  манзил: Навоий вилоят, Навоий шаҳар, Галаба шох кўчаси, 101-уй 1-хонодон.
Тел: (+99891) 336-40-04, Веб сайти: www.nurs.uz  e-mail: nurs.uzb@mail.ru
ЛИЦЕНЗИЯ  № RR-0237
 

2017-05-24 10:49:54

Распечатать