Агентство недвижимости ООО Navoiy Universal Realtor Servis

Телефоны

Мобильный

+998906189009

Рабочий

(0436)223-23-43

Факс

(0436)223-23-43

Поиск

ID объекта:

Категория объявления:

Тип недвижимости:

Этаж:

От: До:

Стоимость:

От: До:

Площадь:

От: До:

Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! “NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Номер аукциона №24

Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! “NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади! Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 27 декабрдаги 307-аф-сонли буйруғига асосан қуйидаги давлат активи қўйилмоқда: 1. Навоий вилоят Томди тумани Навруз кучаси ҳудудида жойлашган, 0001-литердаги 23 хонадан иборат “Хаммом” биноси. Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони-0,1987 га, умумий қурилиш ости майдони 362,50 кв.метр, умумий фойдали майдони-279,49 кв.метр; Бошланғич баҳоси – 137 142 000,00 сўм; Балансда сақловчи: Томди туман ҳокимлиги; Фаолияти ихтисоси: Хаммом биноси. Аукцион савдоси 2018 йил 16 март куни савдо ташкилотчиси жойлашган, Навоий шаҳри Ғалаба шох кўчаси 101 уй 1 хонадондаги залида соат 10:00 да бўлиб ўтади. Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2018 йил 30 март, 16 апрель ва 1,16 май кунлари соат 10:00да бўлиб ўтади. Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билидиршномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тамом бўлади. Савдо ташкилотчиси: Навоий шаҳар, Ғалаба шох кўчаси 101 уй 1 хонадон биносида “NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ. Телефон: (0-436) 223-23-43. Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.NURS.UZ., электрон почта: NURS.UZB@mail.ru, Лицензия: RR-0237. Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Талабгорлар давлат активи бошланғич бахосининг 15 (Ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖнинг АТБ Қишлоқ Қурилиш банк Навоий минтақавий филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: 20208000400483386001, МФО:00202, СТИР:303391920. Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисида эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Мурожаат учун манзил: Навоий шаҳар, Ғалаба шох кўчаси 101 уй 1 хонадон биносида жойлашган “NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ (мўлжал: Парламент кафе рўпарасида). Маълумотлар учун телефон: (0-436) 223-23-43. Электрон почта: NURS.UZB@mail.ru. Интернет тармоғидаги веб сайт: www.NURS.UZ, www.gki.uz, www.gkitorg.uz Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган хуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 0-371-259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Савдоларга марҳамат!

2018-02-09 12:11:43

Распечатать