Агентство недвижимости ООО Navoiy Universal Realtor Servis

Телефоны

Мобильный

+998906189009

Рабочий

(0436)223-23-43

Факс

(0436)223-23-43

Поиск

ID объекта:

Категория объявления:

Тип недвижимости:

Этаж:

От: До:

Стоимость:

От: До:

Площадь:

От: До:

“NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган аукцион савдоларига таклиф қилади!

Номер аукциона №25

“NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган аукцион савдоларига таклиф қилади! Аукцион савдосига Навоий вилоят Хусусийлаштиририлган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасининг 6.02.2018 йилдаги 43 а-ф – сонли буйруғи ва Кизилтепа туман хокимининг 18.01.2018 йилдаги К-1/77– сонли, К-1/78-сонли, Хатирчи туман хокимининг 04.03.2017 йилдаги Қ-302-сонли қарорларига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда: 1. Кизилтепа тумани “Узилишкент” МФЙ ҳудудидан 1-2-сонли, жами 2 дона ҳар бири 400 кв.м.дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 300 кв.м. ва деҳқон хужалиги юритиш учун 100 кв.м.) ер майдонлари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 180 000,00 сум. 2. Кизилтепа тумани “Янги Хаёт” МФЙ ҳудудидан 1-10-сонли, жами 10 дона ҳар бири 400 кв.м.дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 300 кв.м. ва деҳқон хужалиги юритиш учун 100 кв.м.) ер майдонлари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 180 000,00 сум. 3. Хатирчи тумани “Учкара” МФЙ ҳудудидан 4-9,12,13,15,19,20,23,35-38-сонли, жами 16 дона ҳар бири 400 кв.м.дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 300 кв.м. ва деҳқон хужалиги юритиш учун 100 кв.м) ер майдонлари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 118 410,00 сум. Аукцион савдоси 2018 йил 19 февраль куни соат 11.00 да Навоий шаҳар, Ғалаба шох кўчаси, 101-уй 1-хонодонда ўтказилади. Буюртмаларни қабул қилиш мазкур эълон чоп қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари 10.00 дан 17.00 гача қбул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар 2018 йил 16 март куни соат 18.00га қадар қабул қилинади. 2018 йил 19 март кундаги аукцион савдосида сотилмаган ер майдонларининг такрорий аукцион савдолари 2018 йил 2,16,30 апрель ва 14 май кунлари соат 11.00да бўлиб ўтади. Такрорий аукцион савдосига аризалар қабул қилиш 2018 йил 30 март, 13,27 апрель ва 11 май кунлари соат 18.00да тўхтатилади. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини ва консалтинг хизмати учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари микдоридаги пул маблағини “NAVOIY UNIVERSAL REALTOR SERVIS” МЧЖ нинг қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказишлари шарт. ҳ/р: 20208000400483386001, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк ” Навоий минтақавий филиали, МФО 00202 СТИР: 303391920 ҳ/р.га тўлашлари шарт. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 100 фиозидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади. Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар:: - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – паспорт нусхаси; - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); -хорижий юридик шахслар-уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фуқаролар - чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нусхаси; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар- яшаш гувоҳномаси нусхаси; - заклат пулининг тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Навоий вилоят, Навоий шаҳар, Ғалаба шох кўчаси, 101-уй 1-хонодон. Тел: 0(436) 223-23-43, Веб сайти: www.nurs.uz e-mail: nurs.uzb@mail.ru ЛИЦЕНЗИЯ № RR-0237 ,

2018-02-09 12:12:31

Распечатать